Димаш ва Головкин қозоғистонлик боксчиларни жаҳон чемпионатидаги муваффақияти билан табриклади

None
Фото: instagram.com/boxingkazakhstan
ASTANA. Kazinform – Хонанда Димаш Қудайбергенов ва профессионал боксчи Геннадий Головкин қозоғистонлик боксчиларни Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Спортчиларимизни 4 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритгани билан чин қалбимдан табриклайман», - деб ёзди Димаш Қудайбергенов Instagramда.

Геннадий Головкин эса издошларига келаси йили Франция пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига муваффақиятли тайёргарлик кўришларини тилади.

«Мураббийлар штабининг ишини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Ажойиб иш! Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришда муваффақиятлар тилайман», - деб ёзди GGG.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда якунланган эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар