Димаш Қудайберген Япония теледастурида иштирок этди

Фото: None
ТOKYO. Kazinform – 11 ноябр куни Япониянинг «NHK Мusic Special» телекўрсатувида машҳур «Autumn Strong» («Don’t Go») қўшиғи муаллифи Коджи Тамакига бағишланган кўрсатув бўлиб ўтди. Унда қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген ҳам иштирок этди, деб хабар беради Kazinform dimashnews.cоmга таяниб.

«NHK Music Special» дастурининг навбатдаги сони ҳақиқатан ҳам ўзгача бўлди. Таниқли япон хонандаси Коджи Тамаки меҳмон сифатида таклиф этилди. Мусиқачи узоқ вақт давомида омма олдида бўлмаган ва интервью бермаган. Япониялик томошабинлар ушбу кўрсатувни сабрсизлик билан кутишди.

Дастурнинг махсус меҳмонлари Жеки Чун ва Димаш Қудойберген эди. Ҳар икки хонанда Коджи Тамакининг машҳур «Autumn Strong» («Don’t Go»)қўшиғини хитой тилида куйлашди.

Гонконглик қўшиқчи Жеки Чун қўшиқни биринчи бўлиб хитой тилида куйлади ва у хитойлик томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.

Жеки Чун ижросидан илҳомланган Димаш Худойберген қўшиқни 2017 йилда Хитойда бўлиб ўтган «I аm Singer» танловида ижро этган эди. Ўшандан бери композиция нафақат Осиё мамлакатларида, балки Россия ва Европада ҳам машҳур.

«Мен Коджи Тамакини хонанда сифатида жуда ҳурмат қиламан. «Don’t Go»ни тинглаб, япон қалбининг теранлигини, юксак япон маданиятининг бойлигини ҳис этасиз. Коджи Тамаки ижоди ҳеч қачон эскирмайди ва ҳали ҳам ёш ижрочиларга катта таъсир кўрсатади. Умид қиламанки, сиз ўз ноёб ижодингизни ривожлантиришда ва томошабинларингизни хурсанд қилишда давом этасиз», - деди Димаш Қудайберген.

Ўз навбатида К.Тамаки қозоғистонлик хонанда билан учрашганидан хурсанд бўлди.

«Димашдан илиқ сўзларни эшитганимдан хурсандман. «Don’t Go»нинг турли хил версиялари мавжуд. Ҳар қандай вақтда, ёшидан қатъи назар, ушбу композицияни ижро этган хонанда унинг теранлигини бера олди, - деди япониялик хонанда.

Эслатиб ўтамиз, «NHK Мusic Special» — ҳар ой машҳур ижрочилар ва мусиқачилар таклиф қилинадиган машҳур дастур.

Сўнгги хабарлар