+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Димаш Қудайберген «Янги тўлқин-2021» танловининг ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

22 Июль 08:35
Баҳам кўринг:
Димаш Қудайберген «Янги тўлқин-2021» танловининг ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Димаш Қудайберген 19-25 август кунлари Сочида бўлиб ўтадиган «Янги тўлқин-2021»(Новая волна) халқаро ёш ижрочилар танловининг ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар


Танлов ташкилий қўмитасининг хабар беришича, Димаш Қудайберген «Янги тўлқин 2021» очилиши тантанасига бағишланган концертда, ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг концертида, премерьалар концерти учинчи кунида ҳам қатнашади. «Янги тўлқин 2021» ёпилиши тантанасига бағишланган контцертда ҳам иштирок этади.

Танлов финалига 10 та мамлакат - Россия, Австралия, Арманистон, Беларусь, Болгария, Грузия, Испания, Италия, Қозоғистон ва Нидерландиядан ижрочилар кирдилар.

Қозоғистон «Янги тўлқин 2021» да «Mezzo» гуруҳи - Қозоғистондаги биринчи вокал гуруҳи, классик кроссовер йўналишида ишлайдиган - классик ва оммабоп мусиқа элементларининг синтези бўлган мусиқий услуб билан иштирок этади.

2001 йилдан 2014 йилгача Латвиянинг Юрмала курортида «Янги тўлқин 2021» танлови бўлиб ўтди. 2015 йилдан бери танлов Сочида ўтказилиб келинмоқда. Танлов ғояси бастакорлар Игор Крутой ва Раймонд Паулсларга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Беларусьнинг Витебск шаҳрида ҳакамлар ҳайъати таркибига Димаш Қудайберген киритилган «Славян бозори» фестивали якунланди. «Витебск-2015» эстрада қўшиқлари ижрочилари танловининг Гран-при соҳиби сифатида у юбилей фестивали байроғини кўтариш ва «Славян бозори» нинг очилиш тантанасида чиқиш шарафига муяссар бўлган.

Ҳамюртимиз Рухия Байдукенова Витебскдаги «Славян бозори» халқаро танлови ғолибига айланди. Витебскда бўлиб ўтган «Славян бозори» ХХХ Халқаро санъат фестивалининг ёпилиш маросимида унга орзу қилган «Лира» совға қилинди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив