USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Димаш Қудайберген Токиодаги жазз фестивалида япон тилида куйлади

29 Ноябрь 09:31
Баҳам кўринг:
Димаш Қудайберген Токиодаги жазз фестивалида япон тилида куйлади

NUR-SULTAN. Kazinform - 28-ноябр куни қозоғистонлик юлдуз Димаш Қудайберген Токиодаги жазз фестивалида илк бор япон тилида қўшиқ куйлади, деб хабар беради Kazinform dimashnews.cоmга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Димаш Кудайберген март ойида Дубайда яккахон концерт дастурини тақдим этади Яна бир қозоғистонлик фильм Берлин кинофестивалининг танлов дастурига киритилди Қозоғистонлик режиссёрнинг «Ҳужум» фильми Rotterdam халқаро кинофестивалида иштирок этади

Токио Жазз Фестивали Шарқдаги энг йирик жазз фестивалидир. Дунёга машҳур мусиқачиларни бир саҳнада жамлай оладиган фестивал бутун сайёрада катта аудиторияга эга. Бу йил фестивал ўзининг 20 йиллигини нишонлади. Шу сабабли ташкилотчилар ҳақиқатдан ҳам ажойиб шоу кўрсатишди. Фестивал Япониянинг энг машҳур жазз клубларидан бири бўлган Blue Note Tokyoда трансляция этилди. Кеча бошловчиси япониялик таниқли қўшиқчи ва телебошловчи Гарри Сугияма бўлди.

Саҳнада Маkоtо Оzоnе, Харби Ханкок, Мико Ҳазама, BIGYUKI, Чихиро Яманака ва бошқа япон ва жаҳон санъаткорлари чиқиш қилишди.



Бу Димаш Қудайбергеннинг Тоkyo Jazz Festivalдаги иккинчи иштирокидир. У япон тилида афсонавий қўшиқчи ва бастакор Коджи Тамакининг «Dont Gо» («Autumn Strong») қўшиғини куйлади. Бошловчи Гарри Сугияма хонандани жуда илиқ таништирди: «Мен Димашни теледастурлардан бирида аллақачон таништирганман. Унинг мухлислари жуда хурсанд бўлишди ва ўшандан бери мени қўллаб-қувватлашди. Мен жуда ҳайрон бўлдим. Улар жуда яхши ва меҳрибон. Димашни ҳақиқатан ҳам бутун дунёда яхши кўришади ва мен унинг ажойиб овозини шу ерда - Тokyo Jazzда эшитишни жуда хоҳлайман «, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Димаш ушбу композицияни илк бор 2017 йилда «I аm Singer» танловида хитой тилида куйлаган эди.

2021 йил 11 ноябр куни Япония телеканалининг «NHK Music Special» дастурида қўшиқ муаллифи Коджи Тамаки Димашнинг ижросига юқори баҳо берди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив