Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Димаш Кудайберген Токиодаги Jazz фестивалида япон тилида куйлайди

18 Ноябрь 11:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик юлдуз Димаш Кудайберген 28 ноябр куни Токиодаги жазз фестивалида япон тилида қўшиқ куйлайди. Шу муносабат билан dimashnews сайти фестивал ташкилотчиси, таниқли продюсер, «NHK» телеканали вакили Хироюки Яманакадан интервью олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

20 йил кетма-кет ўтказиб келинаётган фестивалда Димашнинг иккинчи иштирокидир. Суҳбат давомида япон продюсери Димаш ўтган йили фестивалдаги иштироки япон халқида катта таассурот қолдирганини айтди.

«Ўтган йилги фестивалда Димашнинг чиқиши жуда таъсирли эди. Тадбир бу йил яна онлайн тарзда ўтказилиши сабабли биз Димашга таклиф қилдик. У деярли дарҳол рози бўлди. Бунинг учун ундан жуда миннатдормиз. Димашнинг ўтган йили Токио фестивалидаги иштироки бутун дунё учун сенсация бўлди. Японияда ҳам машҳур бўлди», - деди Хироюки Яманакада.

Продюсернинг айтишича, қозоқ қўшиқчининг Япониядаги мухлислари унинг Токиода қўшиқ куйлашини интиқлик билан кутишмоқда.

«2015 йилда Истанбулда Димашнинг овозини биринчи марта эшитганимда, ҳайратда қолдим. Унинг сўнгги олти йил ичида изчил ривожланиб бораётганини кўриб, ҳайратда қолдим. Умид қиламанки, у бундан кейин ҳам ўз маҳоратини ошириб, муаллифлик қўшиқларини ишлаб чиқаради ва халқаро саҳналарда муваффақиятли фаолият юритади.

Бу сафар Димаш Tokyo Jazzда япон тилида куйлайди. Аммо унинг қайси қўшиқ куйлаши ҳозирча сир», -деди NHK телеканали вакили.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябр куни Д.Кудайберген Япония телеканалининг «NHK Music Special» дастурига меҳмон сифатида таклиф қилинган эди .

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар