Димаш Қудайберген TEDxGateaway конференцияда иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – 18 ноябр куни Димаш Қудайберген Осиёдаги энг йирик TEDxGateaway фестивалида иштирок этади. Конференция Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги NCPA мажмуасида (Тата театри) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform dimashnews.com сайтига таяниб хабар беради.

TEDxGateway - мустақил равишда ташкил этилган TED тадбири бўлиб, дунёдаги энг илҳомлантирувчи мутафаккирларнинг бепул билимлари ва тушунчалари учун клиринг марказидир.

Конференция маърузачилари - сифатида таниқли шахслар, жаҳон етакчилари, олимлар, дизайнерлар, IT-мутахассислари, файласуфлар, мусиқачилар, вазирлар маҳкамаси аъзолари, Нобель мукофоти лауреатлари муҳим ғояларни баҳам кўриш учун йиғилишади.

Учрашувда 1300 дан ортиқ одам қатнашади ва уни бутун дунё бўйлаб 50 000 дан ортиқ киши жонли равишда томоша қилади.


Сўнгги хабарлар