Димаш Қудайберген Олимпиаданинг махсус қўшиғини ижро этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиадани қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мусиқий эстафетада иштирок этди. Янги Олимпия хитининг глобал тақдимоти 3 январ куни CGTN каналида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Димаш Қудайберген Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Биргаликда умумий келажак учун!» - энди бу нафақат 2022 йилги Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг расмий шиори, балки мусиқий эстафета номи ҳамдир. Декабр ойи бошида бутун дунё халқлари Пекиннинг бўлажак Олимпиадага бағишланган қўшиқни куйлаш чақириғини қабул қилишди. Натижада турли мамлакатлар ва қитъалардан келган ўнлаб иштирокчиларнинг овози иштирокида мусиқий хит яратилди. 2022 йил 3 январ куни CGTN телеканали эфирида ва ижтимоий тармоқларида «Биргаликда умумий келажак учун» қўшиғи видеоклипининг тақдимоти бошланади», — деб ёзди хонанда.

Сўнгги хабарлар