Димаш Кудайберген оғир кассалдан вафот этган мухлисасига қўшиқ бағишлади

Фото: None
QOZON. Tatar-inform – Kazinform – Татаристон пойтаҳтида концерт берган машҳур ҳонанда Димаш Қудайрберген қўшиқларидан бирини ўзининг ашаддий мухлисаси бўлган, онкологик касалликдан вафот этган татар қизи Лейсан Сейтназаровага бағишлади, деб хабар беради Kazinform Татар-информ агентлигига ҳавола қилиб.

Қозоғистонлик қўшиқчи Қозон шаҳрига ARNAU TOUR 2020 глобал турне доирасида концерт бериш учун келди. Димаш концерт пайтида болалигидан бери онологик дард билан курашган Лейсан Сейтназаровага қўшиқ бағишлади.



Лейсан қўшиқчининг ижодини жуда ҳурмат қиларди. 2019 йил Д.Қудайберген бемор қиз WorldSkills Kazan тадбирининг ёпилиш маросимига кела олмаганлигидан хабар топиб, касалхонага ўзи бориб, учрашганди.

«Лейсан ўзининг севимли ижрочиси келишини билмаганди. Кейинчалик ташкилотчилар унинг ҳайратини тасвирлаш учун мос сўз топа олишмади. 21 ёшдаги Лейсан Димаш билан учрашганидан кейин тўрт ойдан кейин вафот этди. Димаш унинг энг катта орзуларининг бирини амалга оширди. Концертда ҳали ҳам Лейсанни унутилмаганин айтиб, уни «синглим» деди», - дея хабар беради Татар-информ.

«Татнефть Аренадаги» концерт томошобинлар билан тўлиб тошди. Татаристон, бутун Россия, ҳатто Канада, Финляндия ва Қозоғистондан мухлислар ташриф буюришди.

Сўнгги хабарлар