Димаш Қудайберген илк бор Германияда катта концерт берди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Димаш Қудайберген Германияда илк бор концерт берди, Дюсселдорфдаги ISS Dome саҳнасида қозоқ мусиқаси янгради, дея хабар беради Kazinform dimashnews.com сайтига ҳавола қилиб.

Истеъдодли хонанданинг ажойиб шоусини томоша қилиш учун Евроосиё, Америка, Африка, Австралиядан, бир сўз билан айтганда, бутун дунёдан томошабинлар йиғилди. Димаш томошабинларга пандемиядан аввал бошланган «ARNAU» гастролларининг янгиланган дастурини тақдим этди.



Одатдагидек, у бир неча тилда куйлади. Инглиз, итальян, француз, рус ва хитой тилларида яратилган ҳар бир асар хонанда ижодида ўз ўрнига эга. Бироқ Димашнинг концерт дастурининг аксарият қисмини қозоқ тилидаги қўшиқлар ташкил қилди.



Концерт охирида Димаш мухлисларига тез орада Прагада яна учрашишга ваъда берди.

Сўнгги хабарлар