Димаш Қудайберген Аргентинада ноодатий мақомга эга бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Димаш Қудайбергеннинг мухлислари Аргентинадаги ўрмонларни тиклаш кампаниясини муваффақиятли якунладилар. Бутун дунёдан Dears билан биргаликда Патагония минтақасида 1 мингта дарахт экилди, дея хабар беради Kazinform dimashnews.com.га таяниб.

2022 йил май ойида Dimash Latin Dears фан-клуби Аргентина Патагониясидаги ўрмонларни тиклашга қаратилган маблағ йиғиш акциясини ташкил қилди. Дастлаб қозоғистонлик қўшиқчининг мухлислари 382 та дарахт экишга муваффақ бўлишди, шундан сўнг улар иккинчи акцияни бошлаб, мақсадни 1000 та дарахтга етказишди.

Шундай қилиб, ноябр ойида Патагония минтақасида 2000 йилгача яшаши мумкин бўлган чиройли йирик игнабаргли дарахт - Араукариа Чиленинг 1000 та кўчати экилган.

Акция муваффақиятли якунлангач, Димашга «Ўрмон қўриқчиси» сертификати топширилди.


Сўнгги хабарлар