Димаш Қудайберген Ақтўбенинг 150 йиллиги концертида меҳмон бўлди

None
None
АҚТЎБЕ. Kazinform - Димаш Қудайберген Ақтўбенинг 150 йиллигига бағишлаб ўтказилган концертнинг ҳурматли меҳмони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил Ақтўбе шаҳри 150 ёшга тўлди. Шу муносабат билан шаҳарда тантанали маросимлар, учрашувлар, маданий-кўнгилочар тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

Биринчи Президент номидаги дам олиш боғида «Ән тербеткен - Ақтөбем» республика мусиқий танловининг гала-концерти ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловнинг бош мукофоти «Құтты мекен Ақтөбем» қўшиғига буюрди.

Байрамнинг асосий тадбирида Қанат ва Света Айтбаевлар, Мирас ва Қуралай Бекжановлар, Венера Алписбаева, Жадира Аристанова, Асхат Тарғин, Есет Садуақасовлар куйлашди. Концертга Димаш Қудайбергеннинг келиши эса кутилмаган янгилик бўлди.

«Ақтўбеликлар, юртдошларим ва шаҳримиз меҳмонлари! Барчангизни Ақтўбенинг 150 йиллиги билан табриклайман! Худо хоҳласа, келгусида катта концертим билан келаман!», - деди Димаш.

У «Ақтўбе шаҳрига 150 йил» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сўнгги хабарлар