Димаш қўшиқлари Чили радиосида янграйди

None
Фото: dimashnews.com
ASTANA. Kazinform – Чилининг машҳур MIX TV радиоси июн ойи давомида ҳар куни Димаш Қудайбергеннинг композицияларини эфирга узатади, дея хабар беради Kazinform dimashnews.comга таяниб.

Чили радиостанциясида қозоғистонлик қўшиқчига бағишланган илк эшиттириш ўтган жума, 2 июнда бўлиб ўтди. Бу Dimash Latin Dears фан-клубидаги Димаш мухлисларининг машаққатли меҳнати туфайли амалга ошди.

Энди июн ойи давомида қўшиқчининг композициялари ҳар куни Чили вақти билан эрталаб соат 7 дан 10 гача эфирга узатилади.

«Димаш қўшиқлари Чили радиосида узоқ вақт янграшидан жуда хурсандмиз! Бундан ташқари, Димашга бағишланган дастурда нафақат қўшиқлар, балки Dears саломлари ҳамда санъаткорнинг ижодий таржимаи ҳоли ҳам бўлади!» – дейди Dimash Latin Dears.

Сўнгги хабарлар