Димаш Алматида стадионда катта концерт берди

24 Сентябрь, 14:57
Димаш Алматида стадионда катта концерт берди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида Димаш Қудайбергеннинг «STRANGER» деб номланган яккахон концерти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу Димашнинг Алматидаги биринчи концерти.

«Алматида илк бор концерт беряпман. Бу ҳатто мен учун имтиҳон бўлиши мумкин. Шу билан бирга, биз бу ерга биринчи марта сизни хурсанд қилиш, дуоларингизни олиш учун келяпмиз. Умуман олганда, 15 ёшимда шундай гавжум стадионда одамлар билан бирга қўшиқ айтишни орзу қилардим. Ўша орзуим сизлар шарофати билан амалга ошмоқда», - деди хонанда концерт олдидан.

Концертда Димаш Қудайберген эски қўшиқлар қатори янги асарларини ҳам ижро этди.

Шу билан бирга, Димаш укаси Абилмансур Қудайберген томонидан ёзилган қўшиқни ижро этди.

Концертда халқаро раққосалар гуруҳи, Қурманғази номидаги Қозоғистон давлат академик халқ чолғу асбоблари оркестри ва «Салтанат» давлат рақс ансамбли ўз чиқишларини намойиш этди.

Кўргазмага йиғилганлар Димаш билан бирга қўшиқ куйлашди. Концертда қўбиз ва домбранинг тарихига оид видеороликлар ҳам намойиш этилди.

Шоу давомида Димашга ўз гуруҳи ҳамроҳлик қилди.

Концертда аншлаг кузатилди.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар