Деярли 1 млн 900 минг кишининг кредит тўлаш муддати узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон молиявий бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимованинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат пайтида Қозоғистонда 1 миллион 890 мингдан ортиқ кишига кредит тўлаш муддатини кечиктириш имконияти берилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодий фаолликнинг пасайиши шароитида агентликнинг асосий вазифаси иқтисодиётни кредитлашни қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг кредит ресурсларидан фойдаланишини пасайишини олдини олишдир. Фавқулодда вазият пайтида агентлик молиявий қийинчиликларга дуч келган одамлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бир қатор чораларни кўрди. 16 мартдан 15 июньгача бўлган даврда жисмоний шахслар ва КЎБ субъектларига кредитлар бўйича тўловларни кечиктириш имконияти берилди. Ушбу даврда 1 миллион 890 мингдан ортиқ одамнинг ёки барча қарз олувчиларнинг 34 фоизининг тўловлари кечиктирилди», - деди Мадина Абилқасимова Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тўловлар миқдори 268 миллиард танга бўлган.

12455 кичик ва ўрта бизнес субъектлари кредитларни қайта тузиш учун мурожаат қилишди. Бу КЎБ қарз олувчиларнинг 42,5 фоизини ташкил этади. Қайта тузилган тўловларнинг умумий ҳажми 165 миллиард танга бўлган«, - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар