Валюталар курси:
    usd/kzt 447.9 eur/kzt 482.16

    rub/kzt 5.54 cny/kzt 63.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+36+38℃

Девис кубогида Қозоғистон терма жамоаси Болгария билан учрашади

10 Февраль, 11:57

ASTANA. Kazinform – Девис кубогининг биринчи жаҳон гуруҳи ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси меҳмонда Болгария билан учрашади.

Шу пайтгача икки жамоанинг йўли кесишмаган.

Ўйин 16-17 ёки 17-18 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Болгария устидан ғалаба қозонган тақдирда Қозоғистон терма жамоаси 2024 йил феврал ойида бўлиб ўтадиган жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсида майдонга тушади.

Жорий йилнинг 4-5 феврал кунлари Юрий Щукин шогирдлари Ла Серенада бўлиб ўтган Девис кубоги саралаш баҳсида Чили терма жамоасини мағлуб этишди.

Фото - Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар