Деновдаги портлашда бир кишининг ҳалок бўлгани аниқланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Инденим» савдо марказида юз берган портлаш юзасидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан қўшимча маълумот тарқатилди. Бу ҳақда Kazinform nuz.uzга таяниб хабар беради.

Тахминан ярим соат олдин қулаган бино вайроналарини демонтаж қилаётган қутқарувчилар уларнинг остидан бир одамнинг жасадини топди.

Aввалроқ портлаш оқибатида 9 киши жабрлангани, бироқ уларнинг барчаси тирик ва турли оғирликдаги жароҳатлар билан шаҳар касалхонасида ётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, савдо марказидаги портлаш бугун эрталаб соат 4 да содир бўлган. У вайронагарчилик ва ёнғинга сабаб бўлди. Ҳодиса сабаби ҳали аниқланмаган. Воқеа жойида ҳукумат комиссияси ишламоқда.

Фото: Uzdaily.uz


Сўнгги хабарлар