Декабр ойида Бойқўнғирдан учта ракета-ташувчи учирилади

Фото: None
BAIQOŃYR. КAZINFORM – 2021 йилнинг сўнгги ойида Бойқўнғир космодромидан учта парвозни амалга ошириш режалаштирилган, деб хабар беради Кazinform.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 24 ноябр куни «Прогресс М-УМ» транспорт юк кемаси ва «Причал» модулига эга «Союз-2.1б» ракета-ташувчиси муваффақиятли учирилган эди. Халқаро космик станцияга кеманинг муваффақиятли қўшилганини roscosmos.ru сайтида Нур-Султан вақти билан соат 20:30 дан бошлаб кўриш мумкин бўлди. Бу йил бошидан буён Бойқўнғир космодромида 11-парвоздир.

Режага кўра, 2021 йил декабрига Байқўнғирдан яна 3 та парвоз режалаштирилган. 2021 йил 8 декабрда «Союз МС-20» транспорт бошқариладиган космик кемаси билан «Союз-2.1а» ракета-ташувчисини учириш режалаштирилган. Экипажлар бир ҳафтага яқин вақт давомида Бойқўнғирда машғулот ўтказмоқда.

12-декабр куни «Эхпресс-AМУ3» ва «Экспресс-AМУ» 7 геостационар телекоммуникация қурилмаларига эга ўрта масофага мўлжалланган «Протон-М/Бриз-М» ракетаси учирилади. 27 декабр куни Бойқўнғирдан ОneWеb сунъий йўлдошларининг яна бир партияси юкланган навбатдаги «Союз-2.1б» ракета-ташувчиси учирилади.



Сўнгги хабарлар