DAZN Головкин - Мурата жанги бошқа муддатга қолдирилгани ҳақида расмий баёнот берди
4 Декабрь 11:33

DAZN Головкин - Мурата жанги бошқа муддатга қолдирилгани ҳақида расмий баёнот берди

NUR-SULTAN. Кazinform – DAZN стриминг хизмати IBF/IBО йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Геннадий Головкин ва WBА Super камари соҳиби Риота Мурата ўртасидаги камарларни бирлаштирувчи жанги бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Афсуски, GGG - Геннадий Головкиннинг Риота Муратага қарши жанги бўлиб ўтадиган ва дастлаб Японияда 29декабр куни бўлиб ўтиши керак бўлган тадбир COVID-19га қарши янги чекловлар туфайли қолдирилди. Жангнинг янги санаси фаол равишда ишлаб чиқилмоқда», — дейилади DAZN Twitterида.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Мурата Япониянинг Сайтама шаҳрида учта жаҳон чемпиони унвони - WBА Super, IBF ва IBО камарлари учун жанг қилишлари керак эди.

Янгиликлар

Архив