Давлатнинг суперпрезидентлик ва президентлик бошқарув шакллари фарқи нимада

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президентнинг айрим ваколатларини бекор қилувчи қонун лойиҳаси шу ойда Парламентга киритилади. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазири Қанат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Илгари Президент туман ҳокимларини тайинлаш, лавозимидан озод этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ваколатига эга эди. Лекин бу Президентнинг ишими? Албатта йўқ. Бу супер-президентлик формасига тегишли. Бутун давлат бошқаруви тизимини ўз қўлида ушлаб туриш суперпрезидентлик шаклининг яққол кўринишидир. Энди Президент бундай ваколатлардан айрилади. Бу билан вилоят ҳокими, турли даражадаги ҳокимият вакиллари шуғулланишади. Уни бир хил даражада ҳал қилиш керак. Бу супер-президентликдан чиқиб, соф президентлик бошқарув шаклига ўтишни англатади. Бу фақат бир мисол», - деди Қанат Мусин.

Унга кўра, ишчи гуруҳ «Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида»ги Конституциявий қонун ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш устида ишламоқда.

«Биз якуний босқичга етиб келдик. Режага кўра, апрел ойи охиригача қонун лойиҳаси парламентга киритилиши керак», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар