Давлатнинг равнақ топиб, қад ростлашида хотин-қизларнинг алоҳида ўрни бор – Маулен Ашимбаев

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан аёллар жамоатчилигини табриклади, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Ҳурматли хонимлар!

Сизларни Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Бу кун меҳр-оқибат, гўзаллик ва нафосат байрамидир. Шу боис, биз бу кунда онахонларимизга ҳурмат бажо келтириш, аёлларимиз ва қизларимизни табриклашга шошиламиз», – деб ёзди Сенат раиси Facebookдаги саҳифасида.

Шунингдек, Маулен Ашимбаев бугунгидек нурафшон байрам мамлакат ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Чунки бу кунда эзгулик, ҳурмат, муҳаббат каби ижобий қадриятлар улуғланади.

Давлат тараққиётида хотин-қизлар жамиятининг алоҳида ўрни бор. Тарихда ўз ҳикматлари билан машҳур бўлган онахонларнинг ҳаёт йўллари бунинг ёрқин далилидир.

Давлат раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган «Адолатли Қозоғистон»нинг бунёд этилишида аёлларнинг ақл-заковати ва иродаси муҳим ўрин тутади.

«Барчангизни бугунги байрам билан табриклаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилаларингизга файзу барака, янги ғалаба ва муваффақиятлар тилайман! Ҳар доим баҳор каби гулланинг.

Байрамингиз муборак бўлсин!», – деб ёзди Сенат спикери.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоқстонлик аёлларини Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаган эди.

Фото: senate.parlam.kz


Сўнгги хабарлар