Давлатимиз раҳбари Роза Муқанова ҳамда Ақан Бижановни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев бирқатор учрашув ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари «Ақорда» қароргоҳида ёзувчи-драматург Роза Муқанова ҳамда Фалсафа, сиёсатшунослик ва диншунослик институти директори Ақан Бижановни қабул қилди.

Роза Муқанова Давлатимиз раҳбарига Қозоқ миллий санъат университетининг ёш мутаҳассислар тайёрлаш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида маълумот берди. Суҳбат чоғида юртимизда драматургия ва театр санъатини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Ақан Бижанов Президентни Фалсафа, сиёсатшунослик ва диншунослик институти фаолияти билан таништириб, Қозоғистон фани, мафкураси ва маданиятининг бугунги ҳолати ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикрларини баён қилди.

Учрашувда ал-Фаробийнинг 1150 йиллиги ва Абайнинг 175 йиллик юбилейларини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларига тўхталинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонни ижтимоий-сиёсий модернизация қилиш, шунингдек, янги авлод онгига миллий қадриятларни сингдиришда ал-Фаробий ва Абайнинг илмий-маънавий меъросига асосланиш лозимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар