Давлатимиз раҳбари Форс кўрфазидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Администрацияси раҳбарияти, Бош вазир ўринбосарлари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи иштирокида йиғилиш ўтказди.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати маълум қилди.

Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди ва бошқа идоралар раҳбарлари Яқин Шарқ минтақасидаги жорий вазият ҳақида маълумот бериб ўтди.

Қозоғистон Президенти Форс кўрфазидаги вазиятнинг кескин ўзгаришидан ташвишда эканлигини билдириб, унда иштирок этувчи томонларнинг имкон қадар сабр кўрсатиши лозимлигини, низоларни дипломатик услублар билан, энг аввало БМТ иштирокида, шунингдек икки томонлама алоқалар ва музокаралар орқали хал қилиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунида Давлатимиз раҳбари Қозоғистоннинг Яқин Шарқдаги элчихоналари ва улардаги ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, юртимиздаги хорижий дипломатик ваколатхоналар ва компаниялар идоралариининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, давлатимизнинг миллий манфаатларига доир маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берди. Халқаро вазиятнинг мураккаблашиши Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Сўнгги хабарлар