Давлатимиз раҳбари: Бизга парламент муҳолифати институти керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жамиятимиз янги сифат даражасига кўтарилишга тайёр. Бу ҳақда бугун Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши 2-чи Мажлисида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди Kazinform мухбири.

«Бизга парламент муҳолифати институти керак. Биз жамиятнинг янги парадигмасининг асосий шарти муқобил ёндашувлар ва фикрлар эканлигини тушунишимиз даркор. Сўнгги йилларда ўз фикрини аниқ билдираётган фаол фуқаролар бирқатор ижтимоий-иқтисодий масалаларни хал қилишга кўмаклашди. Биз муқобил фикрлар ва жамият бўлиб муҳокама қилиш ортга кетиш эмас, балки тараққиётнинг асосий талабларидан бири эканлигига амин бўлдик», - деди Президент.

Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, «Парламент тўғрисида»ги Қонунга сиёсий озчиликка кафолатлар берадиган қўшимча нормалар киритиш лозим.

«Парламентдаги сиёсий озчилик асосларини қонунан тасдиқлаш керак. Бунинг учун «Парламент тўғрисида»ги Қонунга сиёсий озчиликка кафолатлар берадиган қўшимча нормалар киритиш лозим. Масалан, бошқа партиялар вакиллари Парламентдаги айрим қўмиталарнинг раиси лавозимларини эгаллай олишига шарт-шароит яратиш лозим. Бу давлат ҳокимиятининг қонунчилик тармоғидаги муқобил хизматнинг тизимли ишлашини таъминлашга имконият беради», - деди Қ.Тоқаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар