Давлатга қайтарилган конлар кимошди савдосига қўйилади – ҚР Энергетика вазири

None
ASTANA. Kazinform - Давлатга қайтарилган кон участкалари келгусида сармоя жалб этиш мақсадида кимошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ер қаърини ўзлаштириш ва бу соҳага сармоя киритиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда углеводородлар ва уран разведка қилиш идириш ва қазиб олиш бўйича 304 та шартнома мавжуд. 2022 йилда ер қаъридан фойдаланишга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 5,9 триллион тенгени ташкил этди. Ўтган йили аукционда 39 миллиард тенге миқдоридаги имзо бонуси тўланган ва 49 та ер қаъри участкаси берилган. Геология-қидирув ишларига эълон қилинган сармоя миқдори қарийб 56 миллиард тенгени ташкил этди», — деди Болат Ақшолақов.

Унинг таъкидлашича, ер қаъридан фойдаланувчилар узоқ вақтдан бери шартнома мажбуриятларини бажармаган ҳолда сақлаб келаётган ер қаъри участкаларини текшириш ишлари давом этмоқда.

«Нефт-газ соҳасида тизимли қоидабузарликлар содир этилган 27 та шартномадан 12 таси бузилган. 9 та шартнома бўйича 1,5 миллиард тенге қарзлар тўланган, 4 та шартнома бўйича даъво аризалари берилган. 2 та пудрат ишлари қонун ҳужжатларига мувофиқ давом этмоқда. Давлатга қайтарилган ер қаъри участкалари келгусида сармоя жалб қилиш учун кимошди савдосига қўйилади», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар