Давлат жамият талабларига тезкорлик билан жавоб беради - Маулен Ашимбаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда давлат жамият талабларига тезкорлик билан жавоб бермоқда. Бу ҳақда Фуқаролар альянси вакиллари билан учрашувда Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан, бугунги кунда юртимизда жамоатчилик билан мулоқот мустаҳкамланиб, «халқни тинглайдиган давлат» концепцияси амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда бирқанча ишлар амалга оширилди. Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши фаолият олиб бормоқда. Унинг охирги мажлисида Президент Кенгаш аъзолари таклиф қилган ислоҳотлар пакетини эълон қилди. Давлат органлари ишининг шаффофлигига ҳам эътибор қаратилмоқда. Ноҳукумат ташкилотлар билан ҳам фаол иш олиб борилмоқда. Исталган масала юзасидан давлат органлари тезкор жавоб бермоқда. Давлатимиз раҳбарининг ўзи бу борада намуна бўлмоқда деб ўйлайман», - деди Маулен Ашимбаев.



Унинг айтишича, бу давлат органларининг фуқаролар масалаларини тезкорлик билан хал қилишга ундамоқда.

«Иқтисодиётни диверцификация қилиш бўйича олдимизда катта ишлар турибди. Тадбиркорликни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳалардаги муаммолар хал этилмоқда. Бу борада Фуқаролар альянси ва унинг таркибига кирувчи 500га яқин ташкилотлар фаоллик кўрсатади деб ишонамиз», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар