Давлат университетлари энди сотилмайди – ҚР Таълим вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат университетлари энди сотилмайди ва фақат давлат мулкида бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов Таълим ва фан вазири лавозимидаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Давлат, ўқитувчилар ва талабалар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонунчилик даражасида олий таълим муассасалари мулкида иштирок этишни тақиқловчи қоида жорий этилди. Қозоғистоннинг 20 та олий ўқув юрти моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2025 йилгача 80 миллиард тенге миқдорида маблағ ажратилди ва «Академик маҳорат марказлари» лойиҳасига киритилди», - деб ёзди вазир Facebook саҳифасида.

Вазир, бундан ташқари, жорий йилнинг сентябр ойидан олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг ойлик маошлари оширилишини маълум қилди.

Шунингдек, кучли университетлар режали текширувлардан озод қилинади.

Сўнгги хабарлар