Давлат рамзларидан фойдаланиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш керак – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Давлат рамзларидан фойдаланиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтди, деб хабар беради Kazinform.

«Мен бир қатор депутатлар ва ватанпарварларнинг мамлакатнинг давлат рамзларидан, хусусан, Қозоғистоннинг давлат байроғидан кенг фойдаланиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлайман», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter да.

Шунингдек, Давлат раҳбари давлат рамзларидан фойдаланиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Амалдаги қонунчиликда байроғимиздан фойдаланишда чекловлар мавжуд. Масалан, байроқни квартиранинг балконига ёки уйнинг деворига осиб қўйиш тақиқланади. Қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, биринчи навбатда, Давлат рамзларидан фойдаланиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш керак», - деб ёзди Президент.

Сўнгги хабарлар