Давлат раҳбарининг АҚШга ташрифи: 100 000 қозоғистонлик талаба Coursera курсларида ўқиш имконига эга бўлади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги АҚШнинг Cоursera компанияси билан музокаралар бориши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШга ташрифи доирасида Cоursera компанияси раҳбари Жефф Мажионкалда билан учрашди. Йиғилишда таълим соҳаси, хусусан, давлат хизматчиларининг малакасини ошириш, олий ўқув муассасаларини академик қўллаб-қувватлаш, фуқароларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, музокаралар муваффақиятли якунланса, 100 минг қозоғистонлик талаба Cоursera таълим платформасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, платформадаги таълим мазмунини қисман қозоқ ва рус тилларига таржима қилиш мумкин.

«Ушбу 100 минг талаба қандай танлаб олиниши музокаралар давомида ойдинлашади. Ҳозирча, жорий йилда 20 мингта, 2023 йилда 30 мингта, 2024 йилда эса 50 мингта лицензия берилиши маълум. Ҳудудий олий ўқув муассасалари ва кам таъминланган оилалар талабаларига устувор аҳамият берилади. Бироқ Cоursera вакиллари билан биргаликда танловнинг аниқ механизми ишлаб чиқилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар