Давлат раҳбарига МХҚни ислоҳ қилиш бўйича ҳисобот берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент департаментнинг жорий ойдаги асосий якунлари, келгуси даврдаги вазифалари ҳамда МХҚни ислоҳ қилиш тўғрисидаги Фармонни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботни тинглади.

Ермек Сағимбаев халқаро терроризмга қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва қуролларнинг, шу жумладан январ воқеалари чоғида ўғирланганларнинг ноқонуний айланиши каналларига чек қўйиш бўйича МХҚ органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, давлат чегарасини қўриқлашни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.

Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор халқаро ва минтақавий наркотик каналлари бартараф этилиб, ноқонуний муомаладан 15 килограммдан ортиқ психотроп моддалар ва 4 тонна прекурсорлар олиб қўйилди. Ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди, яширин жой аниқланди.

Жанговар шайликни сақлаш мақсадида Антитеррор маркази штаблари томонидан 3 та қўмондонлик-штаб ва 29 та тезкор-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. Мамлакат чегараларини қўриқлаш жараёнида 632 нафар ҳуқуқбузар қўлга олинди, Каспий денгизида 11 километрдан ортиқ браконерлик воситалари олиб қўйилди. 230 миллион тенгедан ортиқ валюта, олтин, 77,9 миллион тенге миқдоридаги товарлар, 2,5 миллион тенге миқдоридаги ёқилғи-мойлаш материалларини ноқонуний олиб ўтишга йўл қўйилмаган.

Давлат раҳбарига Миллий хавфсизлик қўмитасини ислоҳ қилиш бўйича берган топшириқларининг бажарилиши, жумладан, мамлакат раҳбариятининг топшириқлари ижросини таъминлаш ва фаолият самарадорлигини ошириш учун асосий тезкор хизматларда зарур таркибий ўзгартиришлар амалга оширилаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Сўнгги хабарлар