Давлат раҳбарига Қозоғистонга Германиядан инвестиция жалб қилиш бўйича маълумот берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир ўринбосари Роман Склярни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.

Президентга Германиядан сармояларни жалб қилиш, икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, Қозоғистон иқтисодиёти учун муҳим бўлган соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Ҳукумат ишчи гуруҳи ушбу соҳадаги истиқболли йўналишлар ва лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича мунтазам йиғилишлар ўтказмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонда машинасозлик саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилган комплекс ишлар тўғрисида сўзлаб берилди. Мамлакатда 3000 дан ортиқ машинасозлик корхоналари мавжуд бўлиб, уларда 119 минг киши ишлайди. Ушбу соҳани ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида Ҳукумат томонидан маҳаллий машинасозлик корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга, ишлаб чиқаришни сақлашга ва янада ўсишга қаратилган қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича Қасим-Жомарт Тоқаев олиб борилаётган ишларнинг аҳамиятига эътибор қаратди ва бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар