Давлат раҳбарига Қашағанда газни қайта ишлаш заводи қурилиши ҳақида маълумот берилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «QazaqGaz» МК АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешовни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Санжар Жаркешов миллий компания томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар якунлари, келгуси даврга мўлжалланган режа ва газ саноати стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича маълумот берди. Шунингдек, газ соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини тақдим этди.

Аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистонда 2022-2023 йиллардаги иситиш мавсумида мисли кўрилмаган миқдорда газ ишлатилган.

Қашағанда газни қайта ишлаш заводи қурилишининг бориши ҳақида маълумот берди. «QazaGaz» компанияси Алматидаги иссиқлик электр марказига газ қувурини қуриш, Бейнеу-Жанаўзен газ қувурининг иккинчи линиясини қуриш, Мақат-Шимолий Кавказ газ қувурини кенгайтириш ва бошқа муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда.

У миллий компаниянинг ресурс базасини кўпайтириш ва геология-қидирув дастурини амалга ошириш бўйича олиб бораётган фаол ишлари ҳақида маълумот берди.

Харажатларни оптималлаштириш натижасида миллий компания қарзи ўтган йили 26 фоизга камайди.

Президент газ тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида ислоҳотларни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар