Давлат раҳбари жамоатчилик кайфиятини кузатиб бораётганига амин бўлдик – эксперт

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Режалаштирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, аксарият фуқароларнинг даромадларини изчил ошириш ва инфляция даражасини пасайтириш амалдаги Ҳукуматнинг асосий вазифасидир. Бундай фикрни Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти Арман Токтушаков билдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«8 феврал куни Давлат раҳбари раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мамлакатимизни 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича якуний ҳисобот тингланди ва Ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган ҳаракат дастури кўриб чиқилди. Охирги йиғилиш натижаларига кўра қуйидаги асосий хулосалар чиқариш мумкин. Биринчидан, Давлат раҳбари Қозоғистон давлат сиёсатининг ижтимоий йўналишини яна бир бор яққол кўрсатиб берди. Ҳукумат учун асосий вазифа аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқароларнинг даромадлари даражасидаги фарқни камайтириш бўлиши керак. Қасим-Жомарт Тоқаев таъкидлаганидек, даромад аҳоли фаровонлиги ва эртанги кунга ишончини оширишнинг асосий омилидир», — дея изоҳ берди эксперт.

Шу билан бирга, маърузачининг фикрича, Давлат раҳбарининг мамлакатдаги ўртача иш ҳақининг реал ҳажми бўйича Ҳукумат маълумотлари бузиб кўрсатилаётгани ва бир хиллиги ҳақида очиқ гапириши муҳим.

«Хусусан, бугунги кунда қарийб 1 миллион кишининг даромади энг кам яшаш минимуми даражасига ҳам етмаётгани – бу охирги ўн йилдаги энг ёмон кўрсаткич эканлиги қайд этилди. Иккинчидан, Ҳукуматнинг келгуси даврдаги фаолияти янада аниқ ва расмийлаштирилган тус олди. Бу Қозоғистон Ҳукуматининг янги Ҳаракат дастурининг қабул қилиниши билан белгилаб қўйилди, унда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва иш ўринларини яратиш, бандлик масалаларини ҳал этиш, сифатли таълим ва соғлиқни сақлашдан тенг фойдаланишни таъминлаш ва бошқа йўналишлар мавжуд. Ҳукуматга тақдим этилган Дастурни таҳлил қилиб, унинг ноаниқлиги ҳақида гапириш мумкин. Бир томондан, у тезкор ишлаб чиқилган ва иқтисодий ривожланишнинг асосий ёъналишларини қамраб олган. Бошқа томондан, янги Дастур аҳолининг қарз юки ва юқори инфлятсия каби энг долзарб масалаларни тизим даражасида ҳал эта олмайди, дейишга асос ҳам бор», - деб ҳисоблайди Арман Токтушаков.

Учинчидан, экспертнинг қайд этишича, Президентнинг йиғилишда билдирилган асосий баёнот ва тезислари нафақат стратегик аҳамиятга эга бўлган масалаларга, балки бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий кун тартибига ҳам бевосита дахлдор.

«Масалан, Қасим-Жомарт Тоқаев «Самруқ-Қазна» жамғармасини ислоҳ қилиш жараёни, Манғистау вилоятидаги нефтчиларнинг норозиликлари, утилизатсия тўлови билан боғлиқ вазият, атом электр станциясини қуриш масаласига ўз баҳосини берди ва бугунги кунда бу жамиятда фаол муҳокама қилинмоқда. Бу Бавлат раҳбарининг аҳолининг кайфиятини аниқ кузатиб бориши ва уларга тезкорлик билан муносабат билдириши, ҳукумат ва унинг маъмуриятига тегишли топшириқлар беришидан далолат беради», - дея қўшимча қилди у.

Фото: time.kz

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар