+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади

24 Июль 16:31
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Эмлаш кампанияси бошланганидан буён Ўзбекистонда 18 миллион доза вакцина ишлатилган Душанбеда Қозоғистон ва Тожикистон ТИВ таҳлилий тузилмалари раҳбарлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25 млрд  АҚШ долларига етди

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Жорий йилнинг беш ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 46 фоизга ўсди. Инвестиция, транспорт ва логистика лойиҳалари амалга оширилмоқда, янги ҳаво йўллари очилмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон халқаро ва минтақавий майдонларда яқин алоқаларга эга.

Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё ҳамкорлиги бўйича халқаро конференция натижаларини юқори баҳолади.

Икки давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазият ва унинг минтақавий хавфсизлик учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини муҳокама қилдилар. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев ушбу масала бўйича умумий тушунчага эга эканликларини таъкидладилар.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга кутилаётган расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим воқеа бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади ва сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив