Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, томонлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирокида ўтказилган учрашув якунлари юзасидан фикр алмашдилар. Қасим-Жомарт Тоқаев учрашувдаги иштироки ва мазмунли нутқи учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев тадбир савиясини юқори баҳолади ва учрашувни ташкил этгани учун Қозоғистон Президентига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, бугунги тадбир минтақадаги долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш учун қулай имконият эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар