Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, унга Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.

Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар