Давлат раҳбари Владимир Путин билан мулоқот қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида уларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Телефон орқали мулоқот чоғида транспорт-транзит йўналишларини кенгайтириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки давлат раҳбарлари келгусида режалаштирилган тадбирлар жадвалини ҳам муҳокама қилдилар.


Сўнгги хабарлар