Давлат раҳбари Улитау вилояти ҳокимини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Вилоят ҳокими Давлат раҳбарининг Улитау вилоятига ташрифи якунлари бўйича ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс режаси лойиҳасини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Улитау вилояти иқтисодиётини диверсификация қилишга қаратилган муҳим ҳужжат 240 дан ортиқ тадбирларни ўз ичига олади. Улар ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, Ҳудуддаги энг долзарб муаммоларни ҳал этиш назарда тутади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга тақдим этилган комплекс режада инвесторларни жалб этиш, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришни кенгайтириш ва янги конларни ўзлаштириш, геологик кластер яратиш ва ривожлантириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, гўштни қайта ишлаш мажмуаси, паррандачилик фермаси, иссиқхоналар қуриш режалаштирилган.

Келгуси йилда ижара ва кредит учун 132,8 минг квадрат метр уй-жой қуриш, кўп тармоқли шифохонани модернизация қилиш, Жезқазған шаҳрида онкология диспансерини ва замонавий «Она ва бола» марказини очиш, Улитау туманида шифохона қуриш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, ҳар бир туман маркази ва қишлоқларда 26 тадан тиббиёт муассасаси очилади.

Берик Абдиғалиули маданий-маърифий объектларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида ҳам сўз юритди. «Қулай мактаб» миллий тажриба лойиҳаси доирасида 11 та умумтаълим мактаби ва 8 та болалар боғчаси қурилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбарига тақдим этилган долзарб масалалардан яна бири вилоятни ичимлик суви, сифатли йўллар билан таъминлашдир. Шаҳар ва қишлоқларнинг сув таъминоти ва дренаж тизимлари реконструкция қилинади. Бундан ташқари, 289,5 километр вилоят, 112,5 километр туман аҳамиятидаги автомобил йўлларини таъмирлаш ва тиклаш режалаштирилган. Берик Абдиғалиулининг таъкидлашича, мазкур тадбирларни амалга ошириш жараёнида 10 мингдан ортиқ янги доимий иш ўрни яратилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев 2022-2026 йилларда Улитау вилоятини ривожлантиришнинг комплекс режасини тасдиқлади ва уни тегишли давлат органлари билан биргаликда амалга ошириш бўйича топшириқ берди.

Фото: аqordа.kz

Сўнгги хабарлар