+7 (701) 759 90 19
USD 428.68 EUR 507.21
RUB 5.57 CNY 64.2
Янгиликлар

Давлат раҳбари: Ҳукумат карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт

3 Август 10:37
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари: Ҳукумат карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitter саҳифасида ёзди, деб ёзади Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Суд тизимини тубдан янгилашга эътибор қаратиш лозим – ҚР Президентни 2021 йил Қозоғистонда Мустақилликнинг 30 йиллиги деб эълон қилинди ҚР Президенти: Шимолий ҳудудларга кўчувчиларга бериладиган ёрдам пули 2 баравар оширилади

«Бутун дунёда пандемия авжига чиқди. У Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмади. Эпидемия юзлаб ишчилар ва нафақахўрларни, қари ва ёшларни, таниқли ва оддий одамларни орамиздан олиб кетмоқда. Таниқли курашчи, жамоат арбоби Ж.Ушкемпировнинг вафоти ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди. Касалликдан вафот этганлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Коронавирус ва пневмония туфайли вафот этганлар сони ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда», - деди Президент.

Президент, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва барча тиббиёт муассасаларининг асосий вазифаси ўлим кўрсатгичини минимал даражага тушириш эканлигини таъкидлади.

«Ҳукумат фуқароларнинг карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт. Бусиз пандемияга қарши курашда ғалаба қозониб бўлмайди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив