Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Давлат раҳбари ҳудудий мудофаа бригадаси ҳарбий хизматчилари билан учрашди

16 Апрель 18:13

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳудудий мудофаа бригадаси ҳарбий хизматчилари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.

Қозоғистон Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтда ҳарбий йиғинга чақирилган ҳудудий мудофаа бригадаси ҳарбий хизматчилари билан учрашди. Шунингдек, у Қуролли Кучларнинг техник тайёргарлиги ва фавқулодда вазиятни таъминлаш бўйича шаҳар ҳокимлигининг ишини текширди.

Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Қуролли Кучлар Бош қўмондони билан ҳарбий хизматга мажбурларни махсус йиғинга чақириш жараёни, ҳарбий хизматчиларни коронавирус пандемиясига қарши курашда техник ва жанговар жиҳозлар билан таъминлаш жараёни тўғрисида ҳисобот берди.

Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кулгинов пойтахтдаги мавжуд вазият, жумладан, озиқ-овқат, тиббий буюмлар, шаҳарни дезинфекция қилиш, юқумли касалликлар бўйича қўшимча касалхона қурилиши ҳақида ҳисобот берди.

Вазир ва шаҳар ҳокими ҳисоботларини тинглаб бўлгач, Қасим-Жомарт Тоқаев зарарсизлантиришга алоҳида эътибор беришни буюрди. Бундай ишлар, айниқса йирик шаҳарларда кенг миқёсда амалга оширилиши керак.

«Объектларни ҳимоя қилиш, кўчаларда тартибни сақлаш энг муҳим вазифа эканлиги равшан. Бироқ, ҳозирги вазиятда асосий вазифа дезинфекция қилишдир. Бу жуда хавфли вирус. Шу сабабли дезинфекциясиз ижобий натижалар бўлмайди», - деди Президент.


Давлат раҳбари фавқулодда ҳолат режимининг барча талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

Президент ижтимоий мажбуриятларни бажариш ва тиббиёт ходимларига маош тўлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у янги юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши масаласига ҳам тўхталди.

«Кейинги ҳафта биз ўша клиникага борамиз. Ушбу клиника жуда қисқа вақт ичида қурилмоқда. Унинг қурилиши атиги икки ҳафта ичида якунланиши керак. Бу борада, аввало, унинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозим», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев чақирилувчиларга юртга хизмат қилиш учун келганлари учун миннатдорчилик билдирди.

«Барчангизга катта раҳмат. Сиз жуда муҳим ишни амалга оширяпсиз. Бу ҳақиқий ватанпарварликдир. Бугунги кунда одамлар ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат ҳақида жуда кўп гапиришади. Аммо ишга келганда ўзини четга олиб қочади. Сиз эса бу ерга ихтиёрий равишда юртга, Ватанимизга хизмат қилиш учун келдингиз. Шунинг учун барчангизга самимий миннатдорлик билдираман», - деди Бош қўмондон.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар