Давлат раҳбари Туркиянинг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюрди

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюриб, қардош мамлакат жануби-шарқида содир бўлган ҳалокатли зилзила оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ақорда.

Шунингдек, Қозоғистон ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтди. Президент ҳамдардлик китобига:

«Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани барчамизни қайғуга солди. Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан бутун қардош турк халқига ҳамдардлик билдираман»

, - деб ёзади Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Алматидан Туркияга жўнаб кетган.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди ва Ҳукуматга Туркияга зудлик билан ёрдам кўрсатишни буюрди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатнинг жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага боғлиқ етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 5834 кишига етган, 34810 киши жароҳат олган.


Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар