Давлат раҳбари тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.

«Юртимиз барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклайман! Одамлар дардига шифо бериш, ҳаётни сақлаб қолиш бу сизнинг муқаддас бурчингиздир. Кўпчилигингиз бугунги кунда пандемияга қарши курашда олдинги сафда турибсиз. Машаққатли меҳнатингиз ва бурчга садоқатингиз учун ташаккур. Омонлик тилайман! Давлат сизга ҳар томонлама ёрдам беради», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.

Сўнгги хабарлар