Давлат раҳбари таниқли сўз устаси Турсинбек Қабатов ташаббусини қўллаб-қувватлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев таниқли сўз устаси Турсинбек Қабатов ташаббусини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ҚР Президенти Twitter саҳифасига ёзди.

«Таниқли артист Турсинбек Қабатовнинг пойтахтимиз ҳовлиларини қордан тозалаб, #БизБиргамиз хэштеги билан видео эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлайман. Волонтёр йилига мос ташаббус», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Бунгача пойтахт ёшларининг ижтимоий тармоқларда қор тозалаш бўйича ўтказаётган челленджи видеолари тарқалгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар