Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Сооронбай Жеенбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Суҳбат чоғида давлатлар раҳбарлари бир-бирларини муқаддас Рамазон ойи билан табрикладилар.

Президентлар икки мамлакат ҳукуматларининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва барча муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш борасидаги яқин ва тизимли ишларига юқори баҳо бердилар.

Сооронбай Жээнбеков Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистоннинг инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

- Биз ҳар доим қардош қозоқ халқининг эзгу ниятини ва сизнинг шахсан қўллаб-қувватлашингизни ҳис қиламиз, - деди Қирғизистон Президенти.

Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Хусусан, чегара ўтказиш пунктлари фаолияти муҳокама қилинди ва коронавирус пандемияси тугаганидан кейин унинг тўлиқ ишлашини тиклаш муҳимлиги таъкидланди. Икки давлат раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасида товарларни ноқонуний олиб ўтишнинг олдини олиш учун аниқ чоралар кўришга келишиб олдилар.

Томонлар инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистон компанияларининг Қирғизистондаги фаолиятига тегишли бир қатор долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Телефон орқали мулоқотга Қозоғистон томони ташаббус билдирган.

Сўнгги хабарлар