Давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Соғлиқни сақлаш вазири Элжан Биртановни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбарига вазирликнинг жорий фаолияти ва мамлакатимиз тиббиёти ривожланиши тўғрисида батафсил ҳисобот тақдим этилди.

Елжан Биртанов мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, одамлар саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимига оид янги кодексни ишлаб чиқиш тўғрисидаги маълумотни тинглиди.

Вазир мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва касалхоналарни модернизация қилишга қаратилган янги давлат дастурининг амалга оширилаётгани ҳақида алоҳида маълумот бериб ўтди.

Президентимиз аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашнинг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Хусусан, Қасим-Жомарт Тоқаев жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, янги Соғлиқни сақлаш кодекси устида ишлашни давом эттиришни буюрди.

Сўнгги хабарлар