Давлат раҳбари Сингапур Президентини «Достық» ордени билан тақдирлади

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Сингапур Президенти Ҳалима Якобни «Достық» ордени билан тақдирлади, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

«Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси ва Сингапур Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Якобни 1-даражали «Достық» ордени билан тақдирлади.

Сингапур Президенти Ҳалима Якоб Қасим-Жомарт Тоқаевга кўрсатилган шараф учун миннатдорчилик билдирди ва икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишига ишонч билдирди», – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар