Валюталар курси:
    usd/kzt 425.37 eur/kzt 492.66

    rub/kzt 5.97 cny/kzt 66.15
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 14 °С
Алматы: °С

Давлат раҳбари Шимолий Қозоғистон вилоятидаги CLAAS заводига ташриф буюрди

7 Сентябрь 16:02

PETROPAVL. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилоятига ташриф чоғида қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш бўйича CLAAS заводига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга заводда йиғилган тракторлар, комбайнлар ва экиш машиналари кўрсатилди ва корхонани янада ривожлантириш режалари ҳақида сўзлаб берилди.

Давлат раҳбари CLAAS компаниясининг халқаро обрўсини юқори баҳолади ва Германия концерни билан узоқ муддатли ҳамкорлик зарурлигини таъкидлади.

Будан ташқари, Президент ҳудудда бирқатор лойиҳаларни амалга ошираётган хорижий сармоядорлар билан ҳам учрашди.

CLAAS компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Нилс Ройч Давлат раҳбарига Қозоғистонда бўлажак сармоявий лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Туркиянинг YDA HOLDING компаниясининг бошқарув кенгаши раиси Арслан Ҳусейн Петропавлда халқаро JCI стандартларига мувофиқ 625 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қурилиши бошланганини айтди.

Аризона университетининг (АҚШ) жаҳон ишлари бўйича вице-президенти Брент Уайтнинг айтишича, университет Kozybayev University билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Шартнома Қозоғистон университетларини Америка таълим муассасаларида академик технологиялар билан таъминлашга қаратилган.

Қасим-Жомарт Тоқаев инвестиция лойиҳалари билан танишганнан кейин инвесторларга мамлакат иқтисодиёти, хусусан, минтақалар ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Президент инвесторларнинг бизнес-лойиҳаларини амалга оширилишини назорат қилиш учун индивидуал мониторинг ўтказишини таъкидлади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар