Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан Ўзбекистондаги сув омбори аварияси оқибатларини муҳокама қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Қозоғистон Президенти Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатларини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ҳамда қардош ва дўстона ўзбек халқига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва авария Қозоғистон жанубидаги бир қатор аҳоли пунктларига зарар етказганидан афсусдалигини билдирди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Президенти тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни тиклашни жадаллаштириш бўйича қўшма чоралар кўриш ниятида эканлигини билдирди.

Давлатлар раҳбарлари ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган барча масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун икки мамлакат ҳукуматлари даражасида келишилган ҳолда иш олиб бориш муҳимлигини таъкидладилар. Томонлар, шунингдек, икки мамлакатнинг COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича самарали ва тизимли чора-тадбирларидан мамнунлик изҳор этдилар.

Шу билан бирга, томонлар пандемиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга салбий таъсирининг олдини олиш учун икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, енгил саноат ва бошқа соҳаларда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қўшма корхоналар очиш ҳақида келишувга эришилди.

Қозоғистон томони ташаббуси билан ўтган суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди.


Сўнгги хабарлар