Давлат раҳбари Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Aхметовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга вилоятни жорий йилнинг ўн ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маълумот берилди.

Вилоят раҳбарининг айтишича, аҳолини эмлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Жумладан, эмланиши керак бўлган аҳолининг 100 фоизи вакцинанинг биринчи компонентини олган бўлса, иккинчи компонент билан 7 декабрга қадар эмлаш режалаштирилган.

Учрашувда вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Даниал Aхметовнинг сўзларига кўра, 2022 йилга бориб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 4 баробарга ошириш режалаштирилган.

Президентга яқинда очилган «Улби-ТВС» заводи фаолияти ҳақида маълумот берилди. Корхонада иссиқлик энергияси учун муҳандислик ускуналар ишлаб чиқарилади ва 140 янги иш ўрни яратилади. Завод йилига 200 тонна уран ёқилғиси ишлаб чиқаради.

Давлат раҳбари вилоят ҳокимига иситиш мавсумида қозонхоналарнинг узлуксиз ишлашини назорат қилишни давом эттириш, аҳолини кўмир билан таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар