Давлат раҳбари Семей шаҳри ҳокимини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Семей шаҳри ҳокими Ермак Салимовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Семей шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда тўхтаб турган корхоналарни ишга тушириш, жумладан, тери-жун комбинатынинг фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласи кўрилди. Шунингдек радиология марказини фойдаланишга топшириш ва янги мактаб қурилиши, йўлларни таъмирлаш ва кўчаларни ободонлаштириш ишлари муҳокама этилди.

Президент Абайнинг 175 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини чет элдан мутаҳассис жалб этмасдан сифатли ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Давлат раҳбари Семейга тарихий марказ статусини бериш бўйича муҳим қадамлар қўйилганини таъкидлаб, унинг музейлар иши сифатини ошириш, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини ободонлаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишга топшириқ берди. Ушбу объектлар туристлар ва шаҳар меҳмонлари учун хизмат қилиб, яхши таассурот қолдириши лозимлиги таъкидланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ермак Салимовга волонтерлар ҳаракати билан биргаликда «Семей ўрмони» ҳудудида кўчат экиш ишларини ташкил қилиш, ушбу акцияда ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар