Давлат раҳбари «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик фонди раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Самруқ-Қазна» МФФ» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Ахметжан Есимовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда Қозоғистон Президентига Фонднинг 2019 йилги фаолияти натижалари ҳақида маълумот берилди.

Ахметжан Есимовнинг айтишича, фонднинг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсатгичлари ортган. Даромад ҳажми 2018 йилги 10,1 триллион тангадан 2019 йилда 10,7 триллион тангага ошиб, соф даромад 2018 йилда 1,1 триллион тг, 2019 йилда 1,2 триллион тангани ташкил қилди. Фонд активлари 10 фоизга ошиб, 26,5 триллион тангага етган.

Шунингдек «Самруқ-Қазна» МФФ» акциядорлик жамияти бошқарув раиси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, харидлар бўйича маҳаллий корхоналар улушини кўпайтиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар ҳақида маълумот берид ўтди.

Сўнгги хабарлар